АсосийDunyo
2151

Трампнинг осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин

'Трампнинг осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 355 миллион доллар жарима тўламаса, унинг активлари, жумладан осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йорк бош прокурори Летитиа Жеймс маълум қилгани ҳақида хабар бермоқда Zamon.uz.

“Агар унинг жаримани тўлаш учун маблағи бўлмаса, биз қонуний механизмларни ишга туширамиз ва судьядан унинг активларини мусодара қилишни сўраймиз”, — деган бош прокурор.

16 февраль куни Нью-Йорк суди Трампни фуқаролик фирибгарлиги бўйича айбдор деб топди. Ҳокимият сиёсатчи ва унинг кўчмас мулк компаниясига 355 миллион доллар жарима тўлашни маълум қилган. Бундан ташқари, Трампга Нью-Йоркда рўйхатдан ўтган ҳар қандай корпорацияда директор ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгаллаши уч йилга тақиқланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар