АсосийJamiyat
943

Сурхондарёда “бош мутахассис” ушланди

'Сурхондарёда “бош мутахассис” ушланди'ning rasmi

Субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ҳ. фуқаро Н.Т.га ўзини гўёки Сариосиё тумани фермерлар ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси деб таништириб, туманнинг “Теракзор” маҳалласи ва “Жаробод” қишлоғи аҳолисига субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб бериши эвазига ундан 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар