АсосийJamiyat

175 та қоида бузган "Jetour" 83,6 млн сўмга хатланди

'175 та қоида бузган "Jetour" 83,6 млн сўмга хатланди'ning rasmi

175 та қоида бузган "Jetour" 83,6 млн. сўм жарима учун хатланди. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси маълум қилган.

Тошкент шаҳар ЙҲХББ нинг маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор Г.Х.дан давлат фойдасига жами 175 та 83 млн. 695 минг сўмлик маъмурий жарима ундириш белгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сергели туман бўлими томонидан қарздорга бир неча марта огоҳлантиришлар берилган. Шунга қарамай ҳайдовчи маъмурий жарималарни тўламаган. Оқибатда фуқарога тегишли бўлган "Jetour" автомашинаси пойтахт кўчаларида ушланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда, савдолардан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплаш учун давлат фойдасига йўналтирилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар