1

Nest One банк фойдасига мусодара қилингани рад этилди

ЖАМИЯТ 22.02.2024, 19:38
Nest One банк фойдасига мусодара қилингани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда “Tashkent Cityдаги Nest One биноси Алоқабанк фойдасига мусодара этилиши мумкин” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Алоқабанк ахборот хизмати маълум қилишича, Nest One биносининг қурилишига Алоқабанкнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Банк томонидан бу бино учун ҳеч кимга кредит маблағлари берилмаган ва ўз навбатида бирор тадбиркорга нисбатан судга мурожаат қилинмаган. Хабарда келтирилган Алоқабанк билан боғлиқ барча маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги қайд этилди. 

“Бу ёлғон хабар. Мен ҳам хайрон бўлдим, бизда кредитлар йўқ эди-ку, деб. Бинонинг кадастрлари 100 фоиз чиққан, 554 та харидорга бу расмийлаштириб ҳам берилди. Қолган мижозлар билан ишлар олиб бориляпти. Нафақат Nest One, балки Murod Buildings, NRG’да ҳам бирорта кредит йўқ. Бу фейк хабарларни тарқатганлар қонун олдида жавоб беришади”, – дейди тадбиркор Мурод Назаров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1