1

Қўрғонтепалик ота алимент ўрнига фарзандларига уй олиб берди

ЖАМИЯТ 23.02.2024, 17:18
Қўрғонтепалик ота алимент ўрнига фарзандларига уй олиб берди

Қўрғонтепа туманлараро судининг 2019 йил август ойидаги суд буйруғига асосан А.Н.дан икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ҳужжат ижрога йўналтирилган.  МИБнинг Қўрғонтепа туман бўлими ҳужжат ижросини муддатидан олдин тугатган.

Сабаби, туманда яшовчи А.Н. собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, фарзандларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда алимент тўловлари эвазига уй-жой берадиган бўлган.

Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби тушунтирилиб,  туманнинг “Ибн Сино” маҳалласида жойлашган уйнинг ҳужжатлари нотариал тартибда расмийлаштирилиб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1