1

Туркиядаги нефть қудуғида портлаш содир бўлди

ДУНЁ 24.02.2024, 10:50
Туркиядаги нефть қудуғида портлаш содир бўлди

Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида нефть қудуғини бурғилаш вақтида портлаш содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради report.az.

Қайд этилишича, марҳум Иҳсон Тунарнинг оиласи воқеа жойига кетаётиб йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Оқибатда уч киши жароҳатланган.

Маълум қилинишича, нефть қудуғи Türkiye Petrolleri Anonim Ortaklığı (TPAO) компаниясига тегишли бўлган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1