Тошкент шаҳрида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг акаси Шухрат Қудратуллаев қўлга олинди, деб xaбар беради “Kun.uz” нашри.
2023 йилнинг декабрь бошларида Ўзбекистонда жиноий гуруҳлар аъзоларини қўлга олиш бўйича оммавий рейдлар ўтказилди. Жумладан, “Бахти Ташкентский” қўлга олинганди. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. Суд қарори билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Бахтиёр Қудратуллаев билан бирга яна икки шахс — Дилшод Шарипов ва Анвар Мирзахановлар ҳибсга олинди. 24 декабрда эса Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли ва гуруҳнинг яна бир қанча аъзолари, жумладан, Наргиза Жуманиязова ҳам ҳибсга олинганди.