1

Эйфел минораси қайта очиляпти

ДУНЁ 24.02.2024, 21:06
Эйфел минораси қайта очиляпти

Эйфел минораси 25 февраль куни ташриф буюрувчилар учун қайта очилади. У бошқарув ташкилоти ходимларининг иш ташлаши туфайли ёпилганди.

“Эйфел минораси раҳбарияти ва касаба уюшма ташкилотлари иш ташлашни тўхтатиш бўйича келишувга эришди”, — дейилади расмий баёнотда.

Томонлар таъмирлаш ишларига инвестиция миқдорини мувофиқлаштиришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эйфел минораси шаҳар ҳокимияти томонидан ажратилаётган маблағ миқдоридан норози бўлган сайт ходимларининг иш ташлаши туфайли олти кунга ёпилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1