1

Тошкентда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

ЖАМИЯТ 24.02.2024, 21:12
Тошкентда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳрида йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар бермоқда.

Келтирилишича, 10 февраль куни тахминан 19:30 да йўловчи сифатида таксига чиққан қизга ҳайдовчи турли шаҳвоний сўзлар билан шилқимлик қилган. Судда ҳуқуқбузарнинг айби жабрланувчининг аризаси, билдирги, тушунтириш хатлари, судга берган кўрсатувлари ва иш ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. 

Суд Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги” қарори талабларига риоя қилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 моддаси биринчи қисми санкциясида назарда тутилган маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Шунга асосан айбланувчи 5 суткага қамалди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1