1

Украина ЕИдан 4,5 миллиард евро олади

ДУНЁ 26.02.2024, 09:06
Украина ЕИдан 4,5 миллиард евро олади

Украина март ойида Европа Иттифоқидан 4,5 миллиард евро олади, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен Киевда Украина бош вазири Денис Шмигал билан учрашувдан сўнг. 

Унинг сўзларига кўра, бу Европа Иттифоқининг 50 миллиард евролик янги қўллаб-қувватлаш дастури доирасидаги биринчи транш бўлади.

Шунингдек, у Украина расмийлари билан Польша билан чегарадаги Украина экспорти муаммолари ва мудофаа соҳасида ҳамкорликдаги ишларни муҳокама қилди.

ЕИ 2024 йил 1 февралда Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Украинага 50 миллиард евро миқдорида узоқ муддатли ёрдам кўрсатишга келишиб олди. Ёрдам пакети тўрт йилга мўлжалланган бўлиб, у 33 миллиард евро миқдоридаги кредитларни ва 17 миллиард евро миқдоридаги қайтарилмайдиган грантларни ўз ичига олади. Маблағ олиш учун Киев демократик тамойиллар ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1