1

Эйфел минорасининг ёпилишидан қанча зарар кўрилди?

ДУНЁ 26.02.2024, 19:05
Эйфел минорасининг ёпилишидан қанча зарар кўрилди?

Париждаги Эйфел минорасининг ёпилишидан бир миллион евродан кўпроқ йўқотиш бўлди. Бу ҳақида Zamon.uz хабар бермоқда.

Олти кун давомида шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи маошни оширишни талаб қилган ишчиларнинг иш ташлаши туфайли сайёҳлар учун хизмат кўрсатмади.

25 февраль куни сайёҳлик маскани яна ташриф буюрувчиларни қабул қила бошлади. Эйфел минорасини бошқариш жамияти раиси Жан-Франсуа Мартенснинг сўзларига кўра, чипталар савдосидан кўрилган зарар миллион евродан ошади. Компания ҳисоб-китобларига кўра, иш ташлаш вақтида жами 100 минг чипта сотилмаган. Минорани зиёрат қилиш учун чипталарни бронь қилганларга янги бронь қилиш ёки пулини қайтариш таклиф этилади. Мартенс шунингдек, 2024 йилнинг ёзида тарифлар 20 фоизга ошишини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1