АсосийJamiyat

Хориждаги ўқишини Ўзбекистонга "перевод" қилишни ваъда қилганлар қўлга тушди

'Хориждаги ўқишини Ўзбекистонга "перевод" қилишни ваъда қилганлар қўлга тушди'ning rasmi

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ў.Н. фуқаролар Д.Э. ва А.Д.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида уларнинг Россия Федерацияси ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасидаги ўқишини Наманган вилоятидаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришини айтиб, эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги ниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. фуқаро М.У.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги Халқаро Инновацион университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар