1

Вилоятларда “AI-80” бензинини қимматга сотаётганлар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 01.03.2024, 20:38
Вилоятларда “AI-80” бензинини қимматга сотаётганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ФВБ ва солиқ идоралари билан ҳамкорликда Хива, Боғот, Ҳазорасп, Гурлан, Янгиариқ, Тупроққалъа туманлари ва Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда 9 нафар фуқаро  “AI-80” маркали бензин ёқилғисини ўз яшаш уйларида қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди. 

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “АI-80” маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келган шахслардан жами 1 066 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда Нурота, Қизилтепа, Навбаҳор ва Хатирчи тумани бўлимлари томонидан ФВБ идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 7 нафар фуқаро ўз уйларида қиммат нархларда “АI-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 931литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1