АсосийJinoyat
3699

Фарғонада 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди

'Фарғонада 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, “А.С”  ҳамда “И.Й.” фермер хўжаликлари масъул шахслари “М.Б” хусусий корхонаси раҳбари Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжаликлари ер майдонларига ҳақиқатда ўрнатилмаган 14 629 дона шпалерлар учун жами 219,3 млн сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни “M.B.” хусусий корхонаси орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар