1

Тошкент вилоятида 2 минг литр Ai-91 бензинини ноқонуний сотишга уринган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 02.03.2024, 20:00
Тошкент вилоятида 2 минг литр Ai-91 бензинини ноқонуний сотишга уринган шахс ушланди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида Ai-91 маркали бензин ёнилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Қайд этилишича, департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Р.Р. исмли шахс (муқаддам судланган) ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро М.Х.га 2 минг литр Ai-91 маркали бензин ёнилғисини 22 миллион сўм ва 100 долларга сотган вақтида ушланган. 

Шунингдек, Р.Р. ушбу бензин ёнилғисини Бекобод шаҳридаги “Ғ.Ғ.” МЧЖга қарашли шохобчадан Isuzu русумли юк автомашинасида 200 литр ҳажмли идишларга қуйдириб олиб чиққани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1