1

Сурхондарёда ЙПХ ходими пиёдани уриб юборди

ЖАМИЯТ 03.03.2024, 18:00
Сурхондарёда ЙПХ ходими пиёдани уриб юборди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида йўл-патрул хизмати ходими пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бўлими ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 28 февраль куни соат 19:05 ларда Денов тумани “Истиқбол” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108В автомобиль йўлининг 9-километрида содир бўлган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари саф бўлинмалари йўл-патрул хизмати батальони мобил қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори сафдор Азизжон Қурбоналиев бошқарувида бўлган Cobalt автомобили йўлнинг белгиланмаган жойидан — ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган 2006 йилда туғилган, 11-синф ўқувчиси Э.Ж.ни туртиб юборган.

Натижада пиёда бош мия чайқалиши ташхиси билан Денов тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда унинг соғлиғи яхши.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1