АсосийЖАМИЯТ

Халқаро кинофестивалда ғолиб бўлган ёш ижодкорлар мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, миллий кино санъатини ривожлантириш ва уни жаҳон миқёсида тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ ёш ижодкорлар давлат мукофоти билан тақдирланди.

'Халқаро кинофестивалда ғолиб бўлган ёш ижодкорлар мукофотланди'ning rasmi

Қайд этилишича, Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган инклюзив фильмлар халқаро фестивалида “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” қисқа метражли фильми катта муваффақиятга эришиб, бош соврин — Гран-прини қўлга киритган.

Ёш ижодкорлар ўзининг ёрқин истеъдоди, юксак профессионал маҳорати ва изланувчанлиги билан мамлакатда кино санъатини ривожлантириш, халқнинг бадиий-эстетик ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётгани алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, миллий қадриятларни акс эттирувчи бадиий образларни яратиш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш борасидаги хизматлари учун қуйидагилар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди:

— Қодиров Суҳроб Толмасович — эркин ижодкор, сценарист ва кинорежиссёр;

— Усмонов Дилшодбек Холмурод ўғли — С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси, кинорежиссёр.

    Бошқа янгиликлар