АсосийJamiyat

6-8 февраль кунлари дарсларга сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаган

'6-8 февраль кунлари дарсларга сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаган'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари дастлабки ўрганиш ишлари натижасида дарсларга сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Матбуот котибининг қайд этишича, ҳозирда жойларда амалга оширилаётган янги тизимдаги, мактаблардаги инспектор-психологлар ва маҳалла еттилиги  ҳамкорликдаги ишлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, вилоятлар буйлаб олиб борилаётган манзилли ишлар доирасида туман ва маҳаллалар кесимида ҳар бир мактаб ўрганилмоқда ва унда дарсга келмаган 146 277 ўқувчидан 96 708 нафари (1,5%) касал ва жавоб сўраганлар, 49 569 нафари (0,8%) дарсга сабабсиз келмаганларни ташкил қилади.                                           

Шунингдек, касаллик баҳонаси билан дарсга қатнашмаслик ҳолатлари ҳам ўрганилмоқда. Биргина Қашқадарё вилоятида ўтган хафтада касал деб белгиланган ўқувчиларнинг уйларига бориб ўрганилганда 50 та ҳолатда касал эмаслиги, аксинча сабабсиз дарсга келмаганлиги аниқланган. Ўқувчиларнинг барчаси дарсларга қайтарилиб, ота-оналарига маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

Республика бўйича, таълим-тарбия борасидаги мажбуриятларни бажармаган 124 минг нафар ота-оналар расмий огохлантирилди, тўрт минга яқинига  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига  кўра маъмурий чора кўрилган.

Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида республикадаги мактабларда давомад ижобий томонга ўзгариб, дарсга келмаётган ўқувчилар кунига ўртача 30 мингтага камайиб бормоқда.

Жорий йилнинг 6-февраль кунидан 7 март кунига қадар Янги тизимда амалга оширилган ишлар натижасида, 1 млн. 769 минг нафар ўқувчи мактабларга қайтарилган. Ҳозирда республика буйича давомат 97,7 фоизга етган.                                               

 

    Бошқа янгиликлар