АсосийJamiyat

Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

'Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ёмғир ёғади, Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар