АсосийJamiyat

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

'“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди'ning rasmi

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Агентлик томонидан 2023 йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим-таъминот” давлат муассасаси томонидан “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида республика буджети ҳисобидан харид қилинган компютер ва бошқа воситаларнинг тавсия этилган техник топшириқларга мувофиқлиги ҳамда молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги Фарғона, Наманган, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Етказиб  берилган компютерларнинг техник хусусиятлари ўрганилганида шартномада кўрсатилган талаблар тўлиқ бажарилмаганлиги аниқланди.

Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, “Ўқув таълим-таъминот” ДМ ва “Смарт Салес Леадер” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, жамият томонидан етказиб берилиши лозим бўлган қўшимча электрон воситалар етказиб берилмасдан, жами 919 млн 360 минг  сўм миқдордаги буджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Департаментнинг Тошкент шаҳар бўлими томонидан “Ўқув таълим-таъминот” ДМ ва “Смарт Салес Леадер” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар