АсосийJamiyat

Ота фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини олдиндан тўлади

'Ота фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини олдиндан тўлади'ning rasmi

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи ота фарзанди учун 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши керак бўлган алимент пулларини аввалдан тўлаб қўйди. Бу ҳақида МИБнинг Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи А.Саттаров хабар берди.

Маълум бўлишича, ФИБ Тошкент шахар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.М.дан ундирувчи Н.М. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Таъкидланишича, фарзандининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор М.А. алимент тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, Мажбурий ижро бюросининг Ўзбекистон туман бўлимига мурожаат қилган.

Бюронинг давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 100 миллион сўм алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижро ҳужжати тамомланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Aлиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган. 

Мазкур ҳужжат билан алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш асослари белгилаб берилган.
 

    Бошқа янгиликлар