АсосийDunyo

Ғазога денгиз орқали гуманитар ёрдам юборилди

'Ғазога денгиз орқали гуманитар ёрдам юборилди'ning rasmi

Кипрдаги портдан гуманитар ёрдам олиб кетаётган кема Ғазо қирғоқларига етиб борди.  Бу ҳиқда zamon.uz сайти хабар бермоқда.

Кеча, 15 март куни кечқурун анклавга 200 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари солинган контейнерлар туширилган.

Денгиз миссияси АҚШнинг World Central Kitchen хайрия ташкилоти томонидан ташкил этилган бўлиб, Бирлашган Араб Амирликлари асосий молиявий донор ҳисобланади, Испания хайрия ташкилоти эса бунинг учун кема тақдим этган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қуруқлик ва ҳаво орқали етказиб берилмоқда, бироқ ҳозирги ёрдам миқдори мавжуд эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас. БМТ маълумотларига кўра, Ғазо сектори аҳолиси очликдан азоб чекмоқда.

Ҳозирда Wоrld Central Kitchen хайрия ташкилоти Ғазога ёрдамнинг иккинчи партиясини тайёрламоқда.

    Бошқа янгиликлар