1

Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор махсус унвони берилди

СПОРТ 19.03.2024, 12:20
Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор махсус унвони берилди

Спортнинг бокс тури бўйича супер ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритиб, профессионал бокс бўйича янги жаҳон чемпиони бўлган Исроил Мадримов Ички ишлар вазири томонидан муддатидан олдин майор махсус унвони тантанали тарзда топширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Махсус унвонни топшириш маросими «Намунали ҳуқуқ тартибот маскани» республика босқичи ғолибларини ИИВ Маданият саройида бўлиб ўтган тантанали тадбирда бўлиб ўтди. Унвонни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг ўзи топширган.

Эслатиб ўтамиз, Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати ғолиби Исроил Мадримов профессионал боксда супер ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритди. Тантанали кутиб олиш маросимида чемпионга Ўзбекистон президенти совғаси – Tahoe автомобили топширилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1