1

Бекободда уриб ўлдирилган қизалоқ 4 ой аввал васийликка олинган бўлган

ЖАМИЯТ 20.03.2024, 09:04
Бекободда уриб ўлдирилган қизалоқ 4 ой аввал васийликка олинган бўлган

Аввалроқ Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида 7 яшар қиз қариндоши томонидан уриб ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати darakchi.uz’га ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро И.Н. 2023 йилнинг 22 ноябрида Бекобод туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган жиянлари 2011 йилда туғилган А.М. ва 2017 йилда туғилган А.Ч.ларнинг отаси Т.А. ва онаси Т.М.ларнинг Россия Федерациясига кетганлиги сабабли, ўзи тарбиялаб келаётган жиянларига нисбатан ўзини васий этиб тайинлашни сўраб, Бекобод тумани ҳокими номига ариза билан мурожаат қилган.

Бекобод тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий кўрик хулосасига кўра, фуқаролар А.М. ва А.Ч. ҳамда И.Н.лар жисмонан ва руҳан соғлом эканлиги кўрсатилган.

Юқоридаги хулосаларга асосан, фуқаро И.Н. Бекобод тумани ҳокимининг 2023 йил 15 декабрида вояга етмаганлар А.М. ва А.Ч.ларига нисбатан васий тайинлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Жорий йилнинг 12 март куни кеч соат 20:00ларда Бўка тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига вояга етмаган А.Чнинг аммаси И.Н. томонидан калтаклангани натижасида шифохонага тушганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат бўйича Марказий шифохонага бориб ўрганилганда, вояга етмаган А.Ч.нинг жонлантириш бўлимида ётганлиги аниқланган. Тиббиёт ходимларининг олиб борган саъй-ҳаракатларига қарамай А.Ч. жорий йилнинг 15 март куни вафот этган.

Ҳозирда фуқаро И.Н. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ҳамда Ички ишлар органлари томонидан тергов суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1