1

Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг йирик нефтни қайта ишлаш заводларига 2024 йилда камида тўққизта ҳужум рўй берган

ДУНЁ 22.03.2024, 19:41
Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг йирик нефтни қайта ишлаш заводларига 2024 йилда камида тўққизта ҳужум рўй берган

АҚШ ҳукумати Украинани Россия энергетика инфратузилмаларига ҳужумларни бас қилишга чақирган. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Вашингтон Россия нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар томонидан қилинаётган ҳужумлар жаҳон бозорида нефт нархи ошишига олиб келиши, шунингдек Москва томонидан жавоб чоралари кўрилишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Нашрга кўра, Америка бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати ва Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасини бир неча бор огоҳлантирган. Иккала бўлинма ҳам уруш бошланганидан бери Россиянинг қуруқликдаги, денгиздаги ва ҳаводаги нишонларига зарба бериш учун ўз дрон дастурларини доимий равишда кенгайтирмоқда. Оқ уй Украина дронларининг Россия ғарбидаги нефтни қайта ишлаш заводлари, терминаллари, омборхоналарига қилган ҳужумларидан тобора норози бўлмоқда.

Вашингтон Москванинг давомли ҳужумларга эҳтимолий жавобидан ҳам хавотирда. Оқ уйнинг фикрича, бунинг натижасида Ғарб таянадиган энергетика инфратузилмаси — масалан, Қозоғистон нефти етказиб бериладиган Каспий консорсиум қувури зарар кўриши мумкин.

Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, 2022 йилдан буён Россиянинг йирик нефтни қайта ишлаш заводларига камида 12 ҳужум (2024 йилда камида тўққизта) рўй берган, шунингдек бир қанча терминаллар, омборхоналар ва нефт сақлаш жойларига зарбалар берилган. Ўтган ҳафтада Киев иккита йирик ва нисбатан кенг кўламли дронлар ҳужумларини амалга оширди, бунинг натижасида қаторасига бир неча кун ичида Россиянинг еттита энергетика обектларига ҳужум қилинди. Шунингдек, украин махсус хизматлари Россиянинг Қора денгиздаги ҳарбий кемаларига денгиз дронлари орқали ҳужум қилишда давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1