АсосийJinoyat
3483

Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди

'Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган. Бу ҳақда Узрепорт хабар бермоқда

“Салимбой”га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд ҳукми тахминан 19 март куни ўқилгани айтилмоқда. Аммо шу пайтгача бу ҳақда расмий ахборот берилмаган.

Манбанинг таъкидлашича, Тошкентда жиноятчиликка қарши курашиш доирасида қўлга олинганларнинг яна бир нечтаси бўйича иш судга чиқарилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар