1

Россиядаги терактда Ислом 100 дан ортиқ одамни қутқариб қолди (видео)

ДУНЁ 24.03.2024, 10:29
Россиядаги терактда Ислом 100 дан ортиқ одамни қутқариб қолди (видео)

“Crocus” концерт зали гардеробида ишлаётган Ислом исмли мактаб ўқувчиси 22 март куни содир бўлган теракт пайтида 100 дан ортиқ ташриф буюрувчиларга кўчага чиқишга ёрдам берган. 


15 ёшли ўсмирнинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият юзага келганда барча маъмурларга кўрсатма берилган. Ислом фақат кўрсатмаларга қатъий амал қилганини айтган.

Оломон қочишга уриниб, боши берк кўчага тушиб қолганида, ўқувчи уларга тўғри йўл кўрсатган. У ташриф буюрувчиларни тор йўлак орқали “Crocus” Экспо ҳудудига олиб кириб, сўнг уларни хизмат кўрсатиш биноси орқали кўчага олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Красногорскдаги теракт 22 март, жума куни кечқурун Пикник гуруҳининг концерти олдидан содир бўлди. Камуфляждаги номаълум шахслар бинога бостириб кириб, ўт очишган, шундан сўнг бир неча портлаш овозлари эшитилиб, ёнғин бошланган. Тергов қўмитаси эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, 133 киши теракт қурбони бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1