АсосийЖиноят

Фарғона ва Наманганда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Фарғона ва Наманганда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Фарғона тумани Лоғон МФЙдаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Текширув давомида 2000 йилда туғилган фуқарога тегишли 993 грамм “гашиш” ва 212 грамм “Альфа-ПВП” гиёҳванд моддалари, шунингдек, 2728 дона “Регапен” ва 458 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шу билан бирга, Наманган вилоятида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда “Тошкент — Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Спарк” русумли автомашина Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди. Автомобилда кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган шахс ҳамда Давлатобод туманида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган фуқародан 1 килограмм 127 грамм “опий” моддаси олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Солиқчи ва собиқ ҳоким ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.05.2026 09:57

    Солиқчи ва собиқ ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

    Самарқанд вилоятида коррупция билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

    'Жиззахда “каннабис” етиштирган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 19.05.2026 04:39

    Жиззахда “каннабис” етиштирган шахс қўлга олинди

    Фуқаро “Оқтепа” МФЙда истиқомат қилган.

    'Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 18.05.2026 05:10

    Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '“Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 18.05.2026 02:54

    “Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Ҳозирда юристконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 16.05.2026 04:52

    Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

    Гумонланувчи ушбу хизмат эвазига жами 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    'Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ опий билан икки шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 16.05.2026 04:29

    Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ опий билан икки шахс қўлга олинди

    Тошкент вилоятида Бўка туманида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди.