1

Тошкентда қарама - қарши йўналишда ҳаракатланган “Lacetti” ҳайдовчисига чора кўрилди

ЖИНОЯТ 29.03.2024, 15:10
Тошкентда қарама - қарши йўналишда ҳаракатланган “Lacetti” ҳайдовчисига чора кўрилди

Жорий йилнинг 27 март куни "Lacetti" русумли автомобил ҳайдовчиси машинанинг салон қисмига рухсатномасиз милтилловчи (мигалка) чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама - қарши  ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу автомашина ҳайдовчиси Раҳимжон исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТК.нинг 128 -135- моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қўшимча маълумот: Ҳайдовчи, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 135-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1