1

Ғазодаги ҳужумда World Central Kitchen ташкилотининг ходимлари ҳалок бўлган

ДУНЁ 02.04.2024, 15:08
Ғазодаги ҳужумда World Central Kitchen ташкилотининг ходимлари ҳалок бўлган

Душанба куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Ғазодаги World Central Kitchen (WCK) хайрия ташкилоти инсонпарварлик карвонини ўққа тутди. Бу ҳақда ташкилот маълумотларига таяниб, The Times of Israel хабар берди.

"Ғазодаги ҳаво ҳужумида World Central Kitchen озиқ-овқат ташкилотининг етти ходими ҳалок бўлди. Улар орасида Австралия, Буюк Британия ва Полша фуқаролари бор. Ташкилот бунда Исроилни айблади, аммо Исроил армияси зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. WCK сектордаги ишини тўхтатмоқда. Ғазонинг 300 мингга яқин аҳолиси яқин орада очликдан ўлим топиши мумкин", – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлди, улар орасида Австралия, Буюк Британия ва Польша фуқаролари ҳам бор. World Central Kitchen ҳужумни «кечириб бўлмас» деб атади ва карвон ташкилот логотиплари билан тамғаланганини ва ҳаракат Исроил ҳарбийлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилганини билдирди.

Исроил мудофаа кучлари маълумотига кўра, «фожиали воқеа» тергов қилинмоқда: ҳарбийлар «ушбу фожиали ҳодисани тушунишга ҳаракат қиляпти», Исроил армияси эса зарба учун жавобгарликни тўғридан-тўғри ўз зиммасига олмаган.

World Central Kitchen Ғазодаги фаолиятини номаълум муддатга тўхтатади, дея маълум қилди ташкилот.

Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, Ғазо секторининг 300 мингга яқин аҳолиси яқин келажакда очликдан ўлим топиш хавфи остида.

Wоrld Central Kitchen уруш пайтида Ғазода фаолият юритаётган асосий гуманитар ташкилотлардан бири ҳисобланади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1