1

Қарзлар ёпилмагани сабаб “Malibu” сотилмоқда

ЖАМИЯТ 02.04.2024, 16:38
Қарзлар ёпилмагани сабаб “Malibu” сотилмоқда

МИБнинг Андижон туман бўлими иш юритувида мавжуд  бўлган кредит қарздорликларини ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича гаровдаги 55 та 15 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган бўлиб, улардан 20 та 11,3 млрд. сўмлик мол-мулклар савдога қўйилган.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “B.B.T” МЧЖдан АТ “Халқ банки” фойдасига 936,2 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш, шунингдек ундирувни гаровдаги автотранспорт воситаларига қаратиш белгиланган.  

Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “MALIBU” рўйхатга олиниб, хатланган.

Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, қиймати 264 000 000 сўмни ташкил этувчи  автомашина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.

"Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан, маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.

Маълумки, банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади", – дея огоҳлантирмоқда МИБ матбуот котиби.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1