1

Жамоат транспорти нархини 3000 сўмгача ошириш режаси тайёрланяпти

ЖАМИЯТ 02.04.2024, 21:50
Жамоат транспорти нархини 3000 сўмгача ошириш режаси тайёрланяпти

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини қимматроқ қилиш — 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди.

Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади. 

Илҳом Маҳкамов ўзи раҳбарлик қилаётган вазирлик нақд пул билан қилинадиган тўловлар миқдорини ошириш ташаббуси билан чиқмоқчи эканини таъкидлаган.

"Ҳозир тўлов пули карта билан 1700 сўм ва нақдда 2000 сўм бўлса, 1700 сўмга тегмасдан, нақд пулдагисини 3000 сўмгача кўтармоқчимиз. Энди билмадим бу нарсага омма қандай ёндашади. Шунда ҳайдовчилар пулга аралашмаса…", — деди у.

Вазир, шунингдек, ҳайдовчиларнинг иш вақтида уяли телефондан фойдаланишини тақиқлаш регламентга алоҳида киритилаётганини қўшимча қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1