1

Тайванда сўнгги 25 йилдаги энг кучли зилзила содир бўлди (видео)

ДУНЁ 03.04.2024, 09:09
Тайванда сўнгги 25 йилдаги энг кучли зилзила содир бўлди (видео)

Тайваннинг шарқий қирғоқларида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Орол ва қўшни мамлакатларда цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб ёзди BBC.

Зилзила эпицентри, АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, Тайваннинг Хуалян шаҳридан 18 км жанубда жойлашган. Сейсмологларнинг фикрича, бу Тайванда сўнгги 25 йил ичида содир бўлган энг кучли зилзиладир.

Зилзила маҳаллий вақт билан 07:58 да содир бўлган, манба 15,5 км чуқурликда бўлган. Бунинг ортидан 4 ва ундан юқори магнитудали камида тўққизта зилзила содир бўлди. 15 минут ўтиб иккинчи қайд этилган зилзила эса 6 баллдан ошди. 

Тайван оммавий ахборот воситалари бинолар қулаб тушаётгани, одамлар мактаблар ва уйлардан эвакуация қилинаётганини кўрсатмоқда.

Зилзиладан кўп ўтмай Япония ва Филиппинда цунами ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинди. Кейинчалик Япония метеорология агентлиги огоҳлантириш даражасини пасайтирди, аммо шунга қарамай, шунга ўхшаш магнитудали зилзилалар бир ҳафтагача давом этиши мумкинлигини ва жамоатчилик ҳушёр бўлиши кераклигини таъкидлади.

Тинч океанидаги цунамидан огоҳлантириш маркази зилзиладан икки соат ўтиб, хавф ўтиб кетганини эълон қилди.

Хитой давлат матбуоти зилзила мамлакат жануби-шарқидаги материк Футсзян провинсиясида ҳам сезилганини хабар қилди.

“Зилзила қуруқликка яқин жойда, саёз чуқурликда бошланди. Бу бутун Тайван ва қўшни оролларда сезилди. Бу сўнгги 25 йилдаги энг кучлиси”, — деди Тайпей сейсмология маркази раҳбари Ву Чиен Фу.

1999 йил сентябр ойида Тайванда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлган. У 5 мингдан ортиқ биноларни вайрон қилган ва 2400 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1