1

Урганчда икки гуруҳ ўртасидаги катта жанжал тўхтатиб қолинди

ЖАМИЯТ 03.04.2024, 10:05
Урганчда икки гуруҳ ўртасидаги катта жанжал тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 31 март куни, вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизматига Урганч тумани “Боғдорчи” маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаролар ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштирганликлари тўғрисида маълумот келиб тушди, дея хабар қилмоқда Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Ушбу маълумотга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳлар ўртасида режалаштирилган ўзаро жанжалнинг олди олинишига эришилди. Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўрталарида келиб чиққан ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиб ҳал қилишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, шунингдек ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддаларига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1