1

5-қаватдан тушиб кетиб ҳалок бўлган аёлнинг эри қамоққа олинди

ЖАМИЯТ 03.04.2024, 20:58
5-қаватдан тушиб кетиб ҳалок бўлган аёлнинг эри қамоққа олинди

Жорий йилнинг 27 март куни Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини кўп қаватли бинонинг 5-қаватидан ташлаб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Журналистик суриштурувларда аёлнинг яқинлари ва қўшнилари уни эри томонидан пастга ташлаб юборганлигига ишора қилувчи бир қанча фактларни келтиришган эди.

Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов darakchi.uz`га аёлга доимий зўрлик ишлатиб келганликда гумон қилинаётган эркак қамоққа олинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Жиноят Кодексининг 103-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1