АсосийSport

Арманистонда самбо бўйича жаҳон кубоги баҳслари якунланди

'Арманистонда самбо бўйича жаҳон кубоги баҳслари якунланди'ning rasmi

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича жаҳон кубоги баҳслари якунланди. Бугун мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди

Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Совриндорларимиз: 

Олтин: 

-98 кг: Озодбек Муротов 

Кумуш: 

-79 кг: Мусохон Зиядинов 

-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев

Бронза: 

-64 кг: Исломжон Олимжонов 

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган баҳсларда вакилларимиз 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишганди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Еревандаги жаҳон кубогини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.

#спорт   #самбо   #жоҳон кубоги    #медал

 

    Бошқа янгиликлар