1

Франция, Иордания ва Миср етакчилари Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

ДУНЁ 09.04.2024, 17:01
Франция, Иордания ва Миср етакчилари Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

"Зўравонлик, террор ва уруш Яқин Шарққа тинчлик келтирмайди, фақат икки давлат тамойили муаммоларга ечим бўла олади", — дейилади Эммануел Макрон, қирол Абдулла II ва Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг қўшма баёнотида. Бу ҳақда “Тhe Washington Post” нашри манбаларга таяниб маълумот берди.

Айни пайтда ҲАМАС ҳаракати вакиллари Қоҳирадаги воситачилардан олинган яна бир таклиф фаластинликларнинг эҳтиёжларини тўла қондирмаса-да, ўрганаётганликларини билдиришди. 

“АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернснинг Қоҳирадаги учрашувда билдирган таклифлардан бири 40 нафар исроилликни 900 нафар фаластинлик билан алмашишни назарда тутади”, деб ёзади The Wall Street Journal. 

Исроил ўз қамоқхоналаридаги бир қанча фаластинликлар эвазига гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича келишувга эришмоқчи. Шу билан бирга, ҲАМАС Исроил қўшинларининг Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқилишини ҳам талаб қилмоқда. 

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ЦАХАЛнинг "ҲАМАСни тўлиқ мағлуб этиш учун Рафаҳга ҳужум қилиш муддати" аллақачон аниқланганини айтган эди.

#ҲАМАС          #уруш       #Исроил      #Рафаҳ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1