1

Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги чегарани аниқлаштириш ишлар давом эттирилмоқда

ЖАМИЯТ 09.04.2024, 22:24
Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги чегарани аниқлаштириш ишлар давом эттирилмоқда

Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилди. Жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи кўриб чиқилди.

Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтган.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Навбатдаги учрашув Туркманистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1