1

Ўзбекистон ва бир қатор мамлакатлар ёшлари тиббиёт фани бўйича ўз тадқиқотларини намойиш қилди

ЖАМИЯТ 10.04.2024, 09:38
Ўзбекистон ва бир қатор мамлакатлар ёшлари тиббиёт фани бўйича ўз тадқиқотларини намойиш қилди

Тиббиёт соҳасининг ёш мутахассислари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учинчи «Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари» мавзусидаги Ёшлар илмий-амалий конференциясида  иштирок этди. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази хабар қилмоқда.

​Форумда мамлакатимиз тадқиқотчилари билан биргаликда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжоннинг тиббиёт фани вакиллари ҳам иштирок этди.

​Ёшлар конференцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ) томонидан ташкил   этилди.

​«Бугунги дунё ёш олимлардан нафақат ўз соҳасини билишини, шу билан бирга ноанъанавий фикр юритишни, ўзларининг қимматли ғояларини юзага чиқара билишларини талаб этади. Шу туфайли ёш олимлар форумининг муҳимлиги ва аҳамияти, шубҳасиз ўсиб боряпти», — деб таъкидлади кириш сўзида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири в.в.б. Асилбек Худоёров.

​У бугунги ёш олимлар тадқиқотларининг асосий вазифаси янги ғояларнинг туғилиши, уларнинг муҳокамаси ва тарқатилишидан иборат эканлигини таъкидлади.

​«Тиббиёт илмий ишланмалар ва уларнинг келгусида амалий қўлланилиши учун илғор платформалардан бири саналади, ва сизларнинг олдингизда ўз иқтидорлигингизни намойиш этишга зўр имконият пайдо бўляпти», — деди ёш иштирокчиларга мурожаат қила туриб, вазирлик раҳбари.

​Она ва бола маркази раҳбари Наталья Надырханова таъкидлаганидек, бугун соғлиқни сақлаш тизимидаги, айниқса, она бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассислар олдига жуда юқори талаблар қўйиляпти. Шунинг учун таълимнинг ҳам дипломгача, ҳам дипломдан кейинги босқичида юқори малакали кадрлар тайёрлаш муҳим роль ўйнайди. Ва ёш мутахассисилар орасида илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши ёш кадрларнинг малака ва илмий салоҳиятини оширишнинг, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг рақобатбардошлигини оширишнинг самарали формати саналади.  

​БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА)нинг Ўзбекистондаги  вакили Нигина Абасадзе ўз сўзида мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг ёш мутахассислари ва илмий тадқиқотлар ҳар доим қўллаб-қувватланиб келинишини таъкидлади. Шу йўл билан акушерлик ва гинекология соҳаси, репродуктив хизматлар сифатли бўлиши, ривожланиши, у ерларда ўз ишини пухта биладиган, тараққиёт билан ҳамқадам мутахассислар ишлашлари учун қулай шароитлар яратиляпти.

​«Биз ҳаммамиз шуни яхши биламизки, инновацион фикр тараққиёт туфайли ҳаракатланади. Яна шуни биламизки, изланувчан ақллар дунёни олдинга интилтиради, ва шунинг учун ёш мутахассислар — бизнинг тиббиётимиз келажагидир», — деди ЮНФПА ваколатхонаси раҳбари.

​Форумнинг ёш иштирокчиларига қарата мурожаат қила туриб, у шундай деди: «Мен Сизларга муваффақиятлар тилашни, Сизларнинг тадқиқотларингиздан келиб чиқадиган инновацион фикрнинг амалиёт билан уйғунлашиб кетишини ва Ўзбекистон, эҳтимол, ҳудуд  халқига фойда келтиришини истайман».  ​

​Учинчи конференция халқаро миқёси билан воқеага айланди. Хорижий иштирокчилардан бири сифатида В.А. Алмазов номидаги Миллий​тиббиёт тадқиқот маркази (Россия Санкт-Петербург шаҳри) ёш олимлари ҳам бунда иштирок этди. Иштирокчиларни онлайн алоқа орқали ушбу Марказ акушерлик ва гинекология кафедраси мудири Ирнина Зазерская табриклади. У киши қадимий ўзбек замини таълим ва илмий фикрнинг асрларга тенг анъаналарига эга эканлигини, ва бу заминда бўла туриб, ушбу заминда анъанавий ривожланиб борган илмларни бера туриб, янгиликка эришишга бўлган эҳтиёжнинг ноёб қувватини ҳси этиш мумкинлигини таъкидлади. Ёшлар форумининг ўзи эса, — деди И. Зазерская,— бу ҳақиқий мулоқот, янги дўстона муносабатлар, янги билим ва ахборотлар алмашинуви байрамидир.  

​Форум доирасида ёшлар тадқиқотларининг ҳам, ҳамфикрлар билан танишишнинг ҳам муҳимлиги ҳақида ёш тиббиёт ходимларининг ўзлари ҳам фикр билдирди.  

​«Бугунги кунда исботланган тиббиёт жуда зарур ва ҳар бир ёш шифокор буни яхши тушунади, шунинг учун энг замонавий фактларга асосан даволашга интилади. Ушбу фактларнинг бўлиши учун тадқиқотлар, жумладан, мазкур конференцияда тақдим этилган тадқиқотлар зарур», — деб ҳисоблайди Она ва бола марказининг ординатори Карина Махсудова.  

​Карина конференцияни тайёрлашда бевосита иштирок этди. У маърузаларни танлашга жиддий эътибор қаратилганини айтди.

«Тайёргарлик кўриш устида ишлаш жуда қизиқ ва масъулиятли эди, чунки биз тезис ва маърузаларни сараладик, ва мен бунинг қанчалик кўп меҳнат талаб қилишидан таажжубландим. Ҳар бир хат, ҳар бир аризани текшириб кўриш ва уларга жавоб қайтариш тер тўкиб ишлайдиган меҳнат. Шундай бўлсада, улар орасидан энг яхшиларини танлаш керак эди».

​Тошкент конференциясига акушерлик ва гинекология соҳасидагаи замонавий янги ахборотлар билан ўртоқлашишга В.А Алмазова номидаги Россия Миллий тиббий-тадқиқот маркази ёш мутахассиси Наталья Паникарова келди.

​«Ёшлар конференцияси жуда муҳим формат, ўйлайманки, ёшларда ҳар доим улкан салоҳият мавжуд. Ҳозир бу ёшда куч-қувват, ғайрат ва янги нарсаларни ўрганиш истаги кўп бўлади» , — деб ҳисоблайди россиялик ёш мутахассис.  

Наталья яна халқаро алоқаларнинг, бундай тадбирлар имкон яратиб берадиган муносабатлар катта аҳамият касб этишини ҳам  таъкидлади.

​«Халқаро миқёсдаги ёшлар конференцияси — бу, бир жиҳатдан, хорижий тенгдошларининг янги ғояларини тинглаш, яна бир жиҳатдан эса  ўзингнинг тадқиқотинг ҳақидаги уларнинг фикрларини билиш, — деб ҳисоблайди Қозоғистон акушерлик ва гинекология, перинатология ва гинекология миллий маркази резиденти, Олма-оталик шифокор генетик Беназир Амирбаева. — Шунингдек ҳамкасбларимиздан Ўзбекистондаги ўқиш ва ишлаш учун шароитлар ҳақида, уларнинг имкониятлари ва режалари ҳақида билиш жуда қизиқ». ​

​Беназирнинг ишончи комилки, сен ҳамма билан баробар бўлган айнан ёшлар конференцияси формати ҳатто ортиқча тортинчоқликдан азият чекаётган тадқиқот муаллифларига ҳам ўзларини кўрсатиш имконини беради. Тенгдошлари орасида ўз ғояларини муносиб тақдим этиш, уларни муҳокама қилиш осон кечади.

​Тошкентдаги анжуманда неонатологиядаги Қозоғистон тажрибасини ушбу Олма-ота илмий марказ резиденти, шифокор Наргиза Асқароватақдим этди. У ўзининг юртида деярли ҳар бир тиббий марказ ёшлар илмий тадбирларини ўтказишга ҳаракат қилишини маълум қилди. Шунинг учун бундай кенг миқёсдаги конференцияни ташкил этишда, Ўзбекистон тажрибаси, ҳамда ўз тенгдошлари олдида ўзининг илмий ғояларини тақдим этиш улар учун жуда қизиқ эканлигини таъкидлади.

​Илмий нуқтаи назардан ёшлар конференциясининг мақсади — ёшларни илмий фаолият атрофида тўплаш, деб ҳисоблайди РИОваБСИАТМ директор ўринбосари Феруза Нишанова.

​«Айнан мана шундай конференциялар илмий ишларни амалга ошириш доирасида нутқ сўзлаш кўникмаларини эгаллаш имконини яратади. Ундан ташқари конференция салоҳияти инобатга олинадиган энг яхши иштирокчиларни аниқлашга ёрдам беради. Хусусан, стажер -тадқиқотчи сифатида кейинчалик докторантурага ўтиш учун дипломдан кейинги таълимни давом эттиришда янги босқич деб ҳисоблаш мумкин»,  дея таъкидлади у интервьюда.

​Ўзбекистон ҳудудлари ёшларининг бундай конференцияларни ўтказишга қизиқиши жуда баланд, — деб таъкидлади Андижон тиббиёт институти акушерлик ва гинекология кафедраси мудири Дилором Асранқулова. Бу сафар Тошкентга ҳудуддан тўрт нафар делегат келган. Лекин яна кўпчилик келишга истак билдирди. Андижон тиббиёт институтининг ўзида ҳам 19 мартда анъанавий илмий конференция ташкил этилди. Ва уларнинг иштирокчиларининг гибрид форматдаги иштироки, талабаларнинг, клиник ординаторларнинг, магистрантларнинг имкон қадар кўп нарса билишга ва тиббиётдаги ўз ғоялари билан ўртоқлашишга интилишини исботлади.

​«Конференциядаги маърузаларни баҳолашда асосий мезонлардан бири — бу ёш тадқиқотчининг ўзи томонидан ўтказилган тадқиқотнинг оригиналлиги», — дея таъкидлади  жюри раиси, РИОваБСИАТМ кадрлар тайёрлаш марказининг етук мутахассиси Севара Эргашева.

​«Илмий-амалий таркибдан иборат тадқиқотлар олқишланади. Яъни у оригинал ғоя бўлиши керак. У ёш олим нуқтаи назаридан қандайдир амалиётга эга бўлиши — фойда келтириши, маълум муаммони, вазифани ҳал этиши керак. Шунинг учун ёш тадқиқотчи сифатида айнан унинг талабномасини баҳолаймиз. Чунки бу тадқиқотлар эртага бизга илмий салоҳият — акушерлик ва гинекологияда қизиқ ғоя ва ишланмаларни беради», — деб ҳисоблайди жюри раиси.

​Шуни таъкидлаймизки, конференция хулосаларига кўра, 3 та энг яхши маърузалар ва 3та постер маърузалар муаллифи диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

​​

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1