1

Навальнийнинг ўлими бўйича текширув муддати 20 апрелга қадар узайтирилди

ДУНЁ 11.04.2024, 20:54
Навальнийнинг ўлими бўйича текширув муддати 20 апрелга қадар узайтирилди

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлими бўйича дастлабки тергов муддати 10 кунга, 20 апрелгача узайтирилди. Бу ҳақда Ямало-Ненец автоном округи бўйича тергов бошқармаси билдиришномасига таяниб, “Коррупцияга қарши кураш фонди” директори Иван Жданов хабар берди.

Билдиришномада айтилишича, Навальний вафот этган куни, 16 февралда тергов бошланган (бу ҳақда Тергов қўмитасининг ўзи хабар берган). Унинг материаллари асосида жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Текширув материали 21 март куни ишлаб чиқишга қабул қилинган ва уни амалга ошириш муддати 30 кунгача узайтирилган.

Билдиришнома ўта муҳим ишларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, адлия майори А.V. Варапаэв томонидан имзоланган. Шунингдек, Навальнийнинг онаси Людмила Навальнаянинг сўзларига кўра, ўғлининг жасадини яширинча дафн қилишни талаб қилган терговчи ҳам чақиртирилган.

Навальнийнинг ўлим сабаблари ҳақида давлатдан ҳалигача расмий маълумот йўқ, — деб ёзади Жданов.

Алексей Навальний Ямало-Ненец автоном округидаги колонияда вафот этгани ҳақида Федерал жазони ижро этиш хизмати 16 февраль куни хабар берган эди. Ўлим сабаби тромблар ёрилиши деб айтилган, аммо бу маълумот тасдиқланмаган. 17 февраль куни колония ходимлари сиёсатчининг онаси Людмила Навальнаяга унинг “тўсатдан ўлим синдроми”дан вафот этгани ҳақида хабар берган. Тиббий ўлим гувоҳномасида эса сиёсатчи “табиий сабаблар” туфайли вафот этгани айтилган.

Навальнийнинг жасади 24 февраль куни онасига берилган. Бундан олдин терговчилар Навальнаяни шантаж қилиб, сиёсатчининг дафн маросимини яширин ўтказишни талаб қилган. Алексей Навальний 1 март куни Москвадаги Борисовский қабристонига дафн қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1