1

Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди

ЖАМИЯТ 11.04.2024, 23:15
Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди. Уларнинг бири ҳали ҳам қидирилмоқда.

Тошкент шаҳри ФВБ матбуот котибининг Kun.uz га хабар беришича, бахтсиз ҳодиса 10 апрель куни содир бўлган.

Дастлабки тахминлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, 5 ёшли бола канал қирғоғида ўйнаб юрганида, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб, оқиб кетган. Буни кўрган аёл киши уни қутқармоқчи бўлиб сувга тушган ва у ҳам кучли оқим оқибатида сувга ғарқ бўлган. Бунга гувоҳ бўлган яна бир шахс уларни қутқармоқчи бўлиб, сувга сакраган ва оқимга дош беролмай, чўкиб кетган.

Аёл ва бола бир-бирига қариндош эмаслиги таъкидланмоқда, уларнинг жасади топилган. Учинчи шахснинг жасади қидирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1