1

Бугунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

ЖАМИЯТ 12.04.2024, 08:36
Бугунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

12 апрель куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги сониясига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-15, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон  Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1