1

Украинада уруш бошланганидан бери 11 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ

ДУНЁ 12.04.2024, 15:34
Украинада уруш бошланганидан бери 11 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ

Украинада уруш бошланганидан бери 10810 нафар тинч аҳоли, жумладан, 600 нафар бола ҳалок бўлган.

Бу ҳақда БМТ бош котиби ёрдамчиси Мирослав Енча Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазиятга бағишланган йиғилишида маълум килган, дея ёзмоқда "Zamon.uz". 

Унга кўра, давом этаётган уруш оқибатида биргина март ойида 57 нафар бола ҳалок бўлган.

Энергия инфратузилмасини интенсив ва тизимли равишда нишонга олиб, Украина шаҳар ва қишлоқларини ҳар куни ўққа тутмоқда. Тинч аҳоли тинимсиз ҳужумлар нишонига айланмоқда ва биз ортиб бораётган йўқотишлардан даҳшатга тушмоқдамиз. Россия БМТ Низоми ва халқаро тузилмаларни бузган ҳолда ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда, — деб таъкидлади Мирослав Енча.

Унинг қўшимча қилишича, Украина аҳолисининг қарийб 40 фоизи гуманитар ёрдамга муҳтож.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1