1

Ўзбекистон Россиядан бир миллионга яқин сайёҳлар келишини кутмоқда

ДУНЁ 13.04.2024, 09:30
Ўзбекистон Россиядан бир миллионга яқин сайёҳлар келишини кутмоқда

Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Россиядан бир миллионга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда ва республика ҳукумати ушбу мамлакатдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш устида фаол ишламоқда. Бу ҳақида Хусусан,"РИА Новости"ахборот агентлиги томонидан тарқатилган мақолада таъкидланган.

Қўмита маркетинг бўлими бошлиғи Азиз Миржалиловнинг "РИА Новости" АА мухбирига айтишича, Россия туризм бозори Ўзбекистон учун стратегик бозор ҳисобланади. "Бизнинг олдимизга жуда катта вазифалар қўйилган. Шулардан бири — жорий йилда Россиядан бир миллионга яқин сайёҳни жалб этишдир", — дея Азиз Миржалилов сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Қайд этилишича, жорий йил январь ойида Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан республикага, жумладан, Россиядан хорижий сайёҳларни жалб этиш чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

"Вестник Кавказа" нашрида эълон қилинган ушбу мавзудаги мақолада таъкидланишича, 2023 йилда Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 714 минг кишини ташкил қилган. "Бу ундан олдинги йилги кўрсаткичдан 25,8 фоизга кўп. Россия Ўзбекистонга энг кўп меҳмонлар ташриф буюрадиган 5 та давлат қаторига киради", — деб ёзган "Вестник Кавказа".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1