1

Қозоғистон педофилларга умрбод қамоқ жазосини қўллайди

ДУНЁ 13.04.2024, 19:58
Қозоғистон педофилларга умрбод қамоқ жазосини қўллайди

Қозоғистон Сенати (парламент юқори ҳайъати) педофиллар ҳамда экстремизм ва терроризмга алоқадор шахсларнинг республикага киришини тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар берди палата матбуот хизмати.

“Парламент депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳоли миграцияси ва жазони ижро этиш тизими соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва маъқулланди", - дейилади хабарда.

Ҳужжатга кўра, “вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларда айбланган” хорижликларнинг мамлакатга кириши тақиқланади.

 “Шунингдек, экстремистик ёки террорчилик фаолияти билан шуғулланган хорижликларнинг мамлакатга киришига ҳам тақиқ жорий этилмоқда”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Илгари ушбу ҳужжат республика парламенти қуйи палатаси томонидан тасдиқланган эди. 

11 апрел куни Сенат ҳам қонунга педофилларни умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1