АсосийJamiyat
2163

Фарғона ҳайвонот боғидаги бир кўзли урғочи шер

'Фарғона ҳайвонот боғидаги бир кўзли урғочи шер'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Фарғона ҳайвонот боғида урғочи шерга ветеринарнинг малакали ёрдами керак" мавзусида хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан вилояти Экология бошқармаси ўрганиш олиб борилган.

Маълум бўлишича, ҳайвонот боғидаги шер ирсий касаллик сабаб бир кўзи нуқсон билан туғилган.

Ҳайвонот боғида сақланаётган бошқа ҳайвонлар ва қушлар соғлом бўлиб, ўз вақтида озиқлантириб келинмоқда. Вилоят прокуратураси ҳамда Инспекторлар томондан ҳайвонот боғи тўлиқ назоратдан ўтказилганда, ҳудудда ветеринар томонидан доимий равишда қафасларни дорилаш ва ҳайвонларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилаётгани ҳамда боғ мутасаддилари ҳайвонлар учун шароит ва озуқа захираси яратилгани аниқланган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар