Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Сўлоқли” маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 998- километрида “Yotong” автобуси “HOWO” русумли юк машинасининг орқасидан урилган. Бу ҳақида вилоят ИИБ хабар берди.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ҳамда Мўйноқ туманида яшаган 2 нафар фуқаро олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тахиатош туманида яшовчи 3 киши ҳамда 1 нафар франциялик фуқаро турли даражада жароҳатлар олган. Тиббий ёрдамга муҳтожларга тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, автобуснинг бошқа йўловчиларини манзилларига етказиш чоралари кўрилмоқда.