1

Исроилга қарши операция якунланди, Эрон уни давом эттиришни режалаштирмаяпти – Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби

ДУНЁ 14.04.2024, 18:19
Исроилга қарши операция якунланди, Эрон уни давом эттиришни режалаштирмаяпти – Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари генерал Бағирий Эрон қуролли кучлари, керак бўлса, ҳужумларни қайтадан бошлашга ҳам тайёрлигини қўшимча қилди.  Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, генерал-майор Муҳаммад Бағирий маълум қилди, деб ёзади «Репорт» маҳаллий матбуотга таяниб.

"Агар сионистик режим Эрон ҳудуди, шунингдек, Суриядаги ёки бошқа давлатдаги Эрон марказларига қарши қандайдир чора кўрса, кейинги амалиётимиз бундан-да қаттиқроқ ва кенгроқ тус олади", – деди у.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони генерал Салами Исроилга ҳужум “кутилганидан муваффақиятлироқ бўлганини” айтди.

Эроннинг Исроилга берган зарбалари натижасида 31 киши тан жароҳати олди. БуҳақдаИсроилтезтиббийёрдамхизматихабарберди. 

"Аксарият одамлар ҳаво ҳужумлари вақтидаги ваҳима ва махсус бошпаналарга беркиниш пайтида жароҳатланган. Мамлакат жанубида яшовчи 7 ёшли қиз ракета парчаларидан яраланган, унинг аҳволи оғир", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1