1

Дорихоналарга дори етказиб берувчи аёл фирибгар бўлиб чиқди

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 14:26
Дорихоналарга дори етказиб берувчи аёл фирибгар бўлиб чиқди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) Ш.Г. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 9.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) У.З. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, (аёл) У.З. билан "Телеграм" мессенжери орқали танишиб, унга ўзини дорихоналарга дори етказиб берувчи тадбиркор эканлиги, агарда унга сармоя киритса, берилган пулларни дори савдосида айлантириб, кўрилган фойдадан вақтида беришини айтиб, алдов йўли билан 9.000.000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олгандан сўнг берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.З.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1