1

Қозоғистонда педофиллар ва бола ўлдирганлар умрбодга қамалади

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 16:12
Қозоғистонда педофиллар ва бола ўлдирганлар умрбодга қамалади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев оиладаги зўравонликка қарши курашишга қаратилган қонунларни имзолади. Эндиликда педофиллар ва бола ўлдирганлар умрбодга қамалади. Бу ҳақда Қозоғистон Президент матбуот хизмати хабар берди.

Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай ҳолати учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда. Хусусан, қонун уриш ва қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутади (илгари бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланган). Соғлиққа қасддан ўртача ва оғир шикаст етказганлик учун жазо кучайтирилади. Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Игор Лепеха таъкидлаганидек, судланганлар тергов изоляторида сақланади.

Бундан ташқари, болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик ва шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ ишлар, шунингдек, калтаклаш ва соғлиққа енгил зарар етказиш бир йил давомида такроран содир этилса, томонларнинг ярашиш имконияти истисно қилинади.

Қонунда оилавий зўравонлик қурбонларига махсус ижтимоий хизматлар кўрсатишга мўлжалланган оилаларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш кўзда тутилган.

“16 ёшга тўлмаган шахсларни “жинсий алоқага чорлаш” жиноий жавобгарликни ўз ичига олади. Ўз жонига қасд қилишга олиб бориш ва бунга ундаганлик учун озодликдан маҳрум қилиш, суицидни тарғиб қилганлик учун эса жарималар назарда тутилган”,– дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1